31 декабрь куни аксарият хонандалар байрам тадбирларида хизматда бўлди. Айрим санъаткорлар эса Янги йилни хорижий мамлакатларда кутиб олишни маъқул топди ҳамда оиласи билан сафарга отланди.
Актриса Зарина Низомиддинова 2021 йилни Москва шаҳрида кутиб олди.
https://www.instagram.com/p/CJdo5vJs2Gj/
Хонанда Лола Йўлдошева эса Янги йилни нишонлаш учун турмуш ўртоғи ҳамда уч нафар фарзанди билан Дубайга йўл олди.
https://www.instagram.com/p/CJc9S9YFnKi/
Модель ва актриса Азиза Халилова эса байрамни Мальдив оролларида нишонлади.
https://www.instagram.com/p/CJdlzdtBsmP/
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ўғиллари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ билан биргаликда Истанбул шаҳрида Янги йилни нишонлади.
https://www.instagram.com/p/CJeEikVjkKs/
https://www.instagram.com/p/CJePXrYrYCA/
Хонанда Шаҳзода эса Янги йилни кутиб олиш учун ўғиллари билан Дубайга жўнаб кетди.
https://www.instagram.com/p/CJehiknHuUE/
Санъатни тарк этган хонанда Жаҳонгир Отажонов 31 декабрь куни Истанбулда бўлди.
https://www.instagram.com/p/CJVUmfyHWCk/
Манзура Янги йилни кутиб олиш учун Дубайни танлади.
https://www.instagram.com/p/CJd5nynJji4/
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова байрамни уйда, оиласи даврасида нишонлашни афзал билди. Ижтимоий тармоқларда унинг хонадонидаги байрам мушакбозлиги акс этган видео тарқалди.
Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар ҳам Янги йилни уйда нишонлади.
Муниса Ризаева 2021 йилни пойтахтдаги ресторанлардан бирида ота-онаси ва синглиси билан биргаликда қарши олди.