Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Аниқланишича, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум, ёши тахминан 35–40 лардаги, осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда 22 ёшли қиз ва унинг 79 ёшли бувиси пичоқлаб кетилгани, Андижонда 9 ёшли қизалоқ ўлдириб кетилгани ҳамда фарғоналик йигит интернет орқали танишган қизи унга турмушга чиқмаслигини айтгани учун қизнинг уйига бориб, 2 ойлик чақалоқни ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.