Терининг ёғли бўлиши макияж қилишда турли муаммолар келтириб чиқаради. Бўёқлар оқиб тушиши, узоқ вақт турмаслиги мумкин.
Макияждан аввал терини тозалашни унутманг
Юзни шунчаки ювиш билан чекланиш керак эмас, махсус тозалайдиган воситалардан фойдаланинг.
Терини намлантириш керак
Терингиз ёғли бўлишига қарамай, макияждан аввал терини тозалаш, намлантириш керак. Гап шундаки, ёғли тери учун мўлжалланган лосьонлар тери ёғларини янада фаол ишлашига сабаб бўлади. Шу сабаб макияж тозаланганидан кейин крем суртиш керак. Шундан кейин 30-40 сония ўтиб қуруқ салфетка билан крем қолдиқларини артиб ташланг.
Базадан фойдаланишни эсдан чиқарманг
Праймер нафақат макияжнинг узоқ вақт туришини таъминлайди, балки муаммоли тери билан курашишга ҳам ёрдам беради.
Тонал кремни терига тушадиганини танланг
Тонал крем танлашда таркибига эътибор қаратинг. Иложи бўлса таркибида ёғ кам бўлганидан танланг. Кўп ҳолларда бундай кремлар пудралибўлади ва суртилганда юз ялтирамайди.
Пудрадан меъёрида фойдаланинг
Жундан қанча кўп фойдаланилса, тери шунча тез ёғланади. Шу сабабдан меъёрда фойдаланинг.
Қуруқ салфеткадан фойдаланинг
Қуруқ салфеткадан кун давомида фойдаланишни унутманг. Бу теридаги ёғларни кеткизиб, юзнинг ялтирамаслигига таъсир қилади.
Махсус ёғлардан фойдаланинг
Терини парваришлаш, хусусан ёғ билан озиқлантириб туриш керак. Қанчалик, ажабланарли туйилмасин юз учун мўлжалланган ёғлар ёғли терига ижобий таъсир қилади. Бунинг учун тунда ётишдан аввал ёғ суртиб енгил ҳаракатлар билан массаж қилинг. Ушбу муолажани бир ҳафта давомида амалга оширилса, тери ёғлари фаол ишлашга ҳожат йўқлигини «тушунади» ва кам ёғ ишлаб чиқаради.