Abiboo Studio дизайнерлари The Sustainable Offworld Network тадқиқотчилар гуруҳи билан биргаликда инсонлар Марсда қандай яшаши тасвирланган суратлар билан бўлишди, деб хабар беради The Sun.
Концепт-артда вертикал шаҳар тасвирланган — ундаги иншоотлар қояларга қурилган. Шаҳардаги уйлар йиғма конструкция шаклида бўлиб, бир нечта қисмлардан иборат. Дизайн муаллифларининг сўзларига кўра, унда одамлар оғир иқлим шароитларидан ҳимояланади: радиация ва сайёранинг атмосфера босимидан.Бу каби шаҳарларда чекланган миқдорда инсонлар яшайди. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, иншоотлар ўзи ичига 200 мингдан 250 минггача аҳолини сиғдира олади, бироқ бу каби шаҳарларни бир нечта яратиш мумкин. Abiboo Studio лойиҳасида камида бешта шаҳар ҳақида сўз боради.
Таъкидлаш керакки, мазкур конструкциялар фақатгина муаллифлар тасаввурининг маҳсули ҳисобланади. Камдан кам ҳолларда кичрайтирилган нусхалари кўринишидаги прототиплар яратилади. Келажакда турли дизайнер ва архитекторларнинг бошқа қизиқарли концептлари пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга доир: Илон Маск: одам яқин олти йил ичида Марсга қадам қўяди