Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 500 та ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган.
Ҳозирда ушбу ўринларда 6570 нафар бемор даволанмоқда. Койкалар бандлиги Қорақалпоғистонда 16 фоиз, Хоразмда 10 фоиз, Қашқадарёда 11 фоиз, Наманганда 19 фоизни, республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис улкан маблағлар бекорга сарф бўлаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.
Қайд этиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17 ноябрь соат 19:00 ҳолатига берган маълумотида «ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинган 2123 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани» айтилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг ёзида коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли ҳудудларда касалликка чалинган ва гумонланган беморларни саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинганди. Шунингдек, Тошкентда 74 та кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиника аҳолига кун-у тун хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилганди.
Изоҳ (0)