Расмий ахборотда COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган койка-ўринларда даволанаётган бу 6 570 беморнинг бари коронавирус инфекциясини юқтириб олганми ёки йўқ, бунга алоҳида аниқлик киритилмаган, лекин ахборотнинг ўзи коронавирусга қарши кураш мавзусида эди.
Ўзбекистонда коронавирус статистикани юритишга масъул Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) маълумотларига кўра, мамлакатда 17 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинган 2 123 нафар беморга «шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда».
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши ўтказгани, унда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар учун ажратилган койкаларнинг 62 фоизи бўш ётгани, бунга сарфланаётган «улкан маблағлар бекор» кетмаслиги учун харажатларни оптимизация қилиш ҳақида топшириқ берилгани маълум бўлганди.
Мавзуга доир:
Шунга қарамай, ССВ томонидан юритилаётган коронавирус статистикасига саволлар кўп; вазирлик 22 сентябрдан бошлаб коронавирусдан вафот этганларга доир қўшимча маълумотларни беришни тўхтатган ва бунинг сабабларини очиқламаган. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони ССВ статистикасидаги рақамлардагидан кўпроқ бўлиши мумкинлигини вазирлик ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штабининг бир неча аъзоси тан олган.
Мавзуга доир:
- «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди
- Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этганини айтганди. Бунинг (расман) ёлғонлиги исботланиши учун икки ой керак бўлди
- Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги ЮКШда бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқ
- Тошкентдаги «Ёшлик» аренасида ташкил этилган 520 койкали Саралаш маркази беморлар билан батамом тўлди
Изоҳ (0)