Россияда 11 ноябрь тонгги ҳолатга кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 19 851 та ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва (сутка давомида 4477 та) ва Санкт-Петербургда (бир сутка ичида 1571 та) кузатилган. Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 836 960 кишига етди.
Сўнгги бир кеча-кундузда инфекциядан 432 киши вафот этиб, бу COVID-19’дан суткалик ўлим ҳолатлари сони бўйича янги рекорд бўлди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 31 593 киши вафот этган.
Соғайганлар сони 1 369 357 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 18 616 нафари сўнгги суткада тузалиб чиққан.
Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги 24 соат ичида 512 мингта, умумий ҳисобда эса 66,1 миллионтадан ортиқ тест ўтказилган.