Ўзбекистонда бюджет прогнозини бажариш учун солиқ инспекциялари томонидан биргина 2020 йилнинг ўзида 18 мингга яқин тадбиркордан 823 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Мавзуга доир: Данғара туманининг собиқ бош солиқчиси «обнал» билан шуғулланадиган 22 та фирма очгани маълум бўлди
Ортиқча тўловларга асосан Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Наманган, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида йўл қўйилган.
2019 йил 30 декабрдаги Президент қарорида ортиқча ундирилган солиқ суммаси қайта молиялаштириш ставкаси баробарида фоиз тўлаган ҳолда қайтарилиши белгиланган бўлса-да, 3 456 та тадбиркорлик субъектига 2,2 миллиард сўмлик пенялар тўлаб берилмаган. Пандемия муносабати билан берилган имтиёзлар ҳам тўлиқ қўлланилмасдан, ҳозиргача 2 747 та субъектга қўйилган 5,5 миллиард сўмлик инкассо топшириқномалари чақириб олинмаган. Бу асосан Фарғона, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади.Мавзуга доир: Фарғонада молия бўлимини алдаб, тадбиркорларнинг 1,2 млрд сўмини «еб юборган» солиқчилар ушланди
- республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича — республика бюджети ҳисобидан;
- Қорақалпоғистон республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича — тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;
- бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича — тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Мавзуга доир:
- «Бўстонлиқдан дала ҳовли, Tashkent City’дан 2 та уй ва Captiva». «Арк булоқ» божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини нимага сарфлагани маълум бўлди
- Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
- Пискентда 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштирган Пенсия жамғармаси инспектори жавобгарликка тортилди