Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг 5 ноябрь кунги навбатдан ташқари сессиясида Рустам Пардаев Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2018 йил 11 ноябрдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Иботов вазифасидан озод этилган.
Рустам Пардаев 1979 йилда Қизириқ туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини 1999 йил акциядорлик тижорат «Савдогарбанк» Сурхондарё вилояти бўлимида ҳисобчиликдан бошлаган.
2007—2014 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкида турли вазифаларда ишлаган. 2017—2018 йилларда Сурхондарё вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида фаолият юритган. 2018—2019 йилларда Сурхондарё вилояти Инвестициялар бош бошқармаси бошлиғи, 2019 йилда — Сурхондарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлган.
Лавозимга тайинлангунга қадар у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Изоҳ (0)