Пандемия шароитида мактабларга кириб-чиқиш тартиби ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов.
Қайд этилишича, ўқувчиларнинг таълим муассасаларига карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кириб-чиқиши тартиби 1 ёки 2-навбатдаги ўқишлардан келиб чиқиб йўлга қўйилади.
Бинодаги ўқувчилар ҳаракати ва доимий равишда тиббий ниқобларда бўлиши эса фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.
Таълим муассасаларига кириб-чиқиш қоидалари Сергели туманидаги 330-мактаб ҳамда Бекобод туманидаги 40-мактаб мисолида батафсил келтирилган.