ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев «Дарё» мухбири Хонзодабегим Аъзамовага берган интервьюсида профилактика инспекторларининг пандемия даврида кўрсатган фидойиликлари ҳақида айтиб ўтди.
«Профилактика инспекторларини нафақат маҳаллада, балки бутун жамиятимизда тутган ўрни беқиёс. Ҳамиша халқимизнинг ёнида туради.
Мисол учун, пандемия пайтида биринчи қурилган Тошкент вилоятидаги касалхонани қўриқлашга профилактика инспекторлари масъул бўлди. Ҳеч ким вазифасини ташлаб қочгани йўқ. Ёнида шериги коронавирус бўлганини билиб туриб, қимирлагани йўқ. Шу пайтгача бизга мени алмаштиринг, деган бирорта билдирги келиб тушмади.
Бундан ташқари, бутун Республика бўйлаб карантинга олинган уйлардаги қўриқловни ҳам айнан профилактика инспекторлари амалга оширди. Керак бўлса, етказиб бериш хизматларини ҳам бажарди», — деди ИИВ расмийси.
Бахтиёр Бердиалиевнинг сўзларига кўра, хизмат вақтида 740 нафар профилактика инспектори коронавирус ташхиси билан ётиб чиққан. Ҳозирги вақтда касалхонада 77 нафар ходим даволанмоқда.
Мавзуга доир:
- Мудофаа вазирлиги госпиталига ётқизилган 762 беморнинг 660 дан ортиғи ҳарбийлар экани маълум бўлди
- Самарқандда профилактика инспектори сувга чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
- Нукусда ИИБ ходими туғилган кунида мастлик сабабли сувга чўкаётган эркакни қутқарди
- Самарқандда хизмат ўтаётган 31 ёшли ИИБ профилактика инспектори Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди