Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»ни тарк этди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори фаолиятини Хитойнинг бошқа бир клуби «Тяньцзинь Тэда»да давом эттиради.
Аввалроқ «Шанхай СИПГ» Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Муйни ўз сафига қўшиб олганди. Легионерлар қўйилган чеклов Аҳмедовнинг кетишига асосий сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
«Тяньцзинь Тэда» Хитой чемпионатининг В гуруҳида 9-турдан кейин бор-йўғи бир очко тўплаган ҳолда сўнгги, 8-ўринда бормоқда.
Аҳмедов 2017 йилдан буён шанхайликлар сафида тўп суриб келарди. Одил 2020 йилги мавсумда Хитой Суперлигасида 8 ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди.
Аҳмедов фаолияти мобайнида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014) ва «Краснодар» (2014—2016) каби жамоаларда ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!