Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида тақиқланган жойда чўмилиб, сувда оққан бола Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими томонидан қутқарилди. Бола билан бирга сувда оққан 35 ёшли эркакни эса қутқаришнинг имкони бўлмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
2020 йилнинг 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими — подполковник Радмир Чимбергенов Нукус шаҳри марказидаги Каттагар канали бўйлаб кузатув назоратини амалга ошириб юрган.
Айни шу вақтда ФВБ ходими ёрдам сўраб чақираётган боланинг қичқириғини эшитиб, саккиз ёш атрофидаги бола ҳамда бир эркакнинг сувда чўкаётганини кўрган. Подполковник Чимбергенов шу заҳоти ўзини сувга ташлаб, биринчи навбатда болани қутқарган.
Бола билан бирга чўкаётган одамни қутқаришнинг имкони бўлмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, бир неча кишидан иборат гуруҳ тақиқланган жойда чўмилган. Чўкиб кетган 35 ёшли эркакнинг эса маст ҳолатда бўлганлиги аниқланган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда сўнгги икки ойда 20 нафар вояга етмаган бола сувда чўкиб ҳалок бўлган
- Самарқандда Миллий гвардия ходими дарёда чўкаётган аёлни қутқариб қолди
- Бекободда ФВВ ходими сувга чўкаётган болакайни қутқариб қолди
- Нукусда ИИБ ходими туғилган кунида мастлик сабабли сувга чўкаётган эркакни қутқарди