Навоий вилоятида коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновнинг 6 июль куни вилоят аҳолисига йўллаган мурожаатида маълум қилинган.
«Энг аянчлиси шундаки, куни кеча вилоятимизда олиб борилаётган даволаш профилактика тадбирлари, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди», — деди Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов.
Ҳоким ўлим ҳолати айнан қачон юз бергани, беморнинг ёши ва жинсига доир маълумотларни ошкор қилмаган. Таъкидлаш жоиз, Навоий вилоятидаги ўлим ҳолати юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бирор ахборот бергани йўқ.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўринбосари Х.Ш. коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.