Хонанда Лола Instagram’даги саҳифасига тез-тез ўзи тайёрлаган таомлари ва пишириқлари рецептини жойлайди.
Хусусан, у уй бекаларига мазали ва чиройли кўринишга эга қуймоқлар пишириш сирини ошкор қилди.
https://www.instagram.com/p/B-E9hInDoNg/
Қуймоқ рецепти:
- Илиқ сут — 700 мл
- Шакар таъбга кўра
- Туз табга кўра
- 1 — та тухум
- 1 — ош қошиқ хамиртуруш
- 2 — қошиқ сметана
- Ун атала ҳосил бўлгунича.
- Ҳамма масаллиқларни миксерсиз, қўлда аралаштирамиз.
- Суюқ хамир 20 дақиқа тиндирилади.
- У кўтарилгач, пиширишни бошлаймиз.
- Қуймоқларни пишириш олдидан хамирга 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи соламиз.
- Товани яхшилаб қиздириб, пиширамиз.
- Пишган қуймоқларга сариёғ сурамиз.