Бухорода жанжаллашаётган фуқароларни ажратмоқчи бўлган аёлнинг ўзи калтакланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 26 июнь куни соат 15:00 да 30 ёшли Н.Р. Бухоро шаҳрида жойлашган Перинатал марказ олдида куёви Ж.С. билан олдиндан бўлган келишмовчилик сабаб ўзаро жанжаллашган. Уларни ажратиш мақсадида ёрдамга келган аёлни эса Н.Р. қўллари билан уриб, унга ўртача оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Сирдарёда 6 нафар маст фуқаро тез ёрдам ходимларини калтаклади
- Бухорода яхшилик қилиб ота-бола жанжалини тинчитмоқчи бўлган йигит калтакланди
- Самарқандда 63 ёшли фуқарога оғир тан жароҳати етказган шахс қамоққа олинди
- Марғилонда нон сотаётган фуқаро ниқоб тақишни талаб қилган ИИБ ходимини дўппослади