Ўзбекистонда 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 кишига кўпайиб, 9611 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 44 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида,
- 66 нафари Тошкент шаҳрида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 3275 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Шу пайтга қадар 30 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.