Ўзбекистонда 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 15 кишига кўпайиб, 4022 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
- 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида,
- 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда,
- 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида
Айни вақтда Ўзбекистон бўйича 759 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра 3247 бемор коронавирусдан бутунлай соғайган, 16 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.