Футбол бўйича Германия чемпионатининг 30-турида «Бавария» 6 июнь, шанба куни «Байер» меҳмони бўлди.
Голларга бой бўлган учрашувда мюнхенликлар рақиб дарвозасига тўртта тўп киритди. Меҳмонлар сафида Кингсли Коман, Леон Горетцка, Серж Гнабри ва Роберт Левондовски ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, майдон эгаларининг таркибида икки голига Лукас Аларио ва Флориан Виртц муаллифлик қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Бавария» ўз очколари сонини 70 тага етказиб, биринчи ўринга янада мустаҳкам ўрнашиб олди.
Ушбу ўйинга параллел равишда бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда камчилик қолган «Лейпциг» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборган ҳолда «Падерборн» билан дуранг ўйнади. «Айнтрахт» эса ўзида «Майнц»га ютқазиб қўйди.
Бундеслига
30-тур баҳслари
6 июнь, шанба
«Байер» — «Бавария» 2:4
Голлар: 1:0 – 10 Аларио, 1:1 – 27 Коман, 1:2 – Горетцка, 1:3 – Гнабри, 1:4 – Левандовски, 2:4 – Виртц.«Байер»: Градески, Драгович, Тапсоба, Бендер, Амири (Демирбай, 46), Арангис, Баумгартлингер (Паулинё, 62), Диаби, Бельараби (Виртц, 46), Бэйли (Венделл, 46), Аларио (Фолланд, 76).
«Бавария»: Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Алькантара, 74), Дэвис (Люка Эрнандес, 85), Горетцка (Мартинес, 74), Коман (Перишич, 66), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Коман (8), Амири (30), Левандовски (32), Бельараби (35), Мюллер (40), Драгович (74).
«Лейпциг» — «Падерборн» 1:1
Голлар: 1:0 – 27 Шик, 1:1 – 90+1 Штродик.«Лейпциг»: Гулачи, Анхелинё, Клостерманн, Упамекано, Мукиеле, Кампл (Орбан, 88), Адамс, Олмо (Лаймер, 65), Нкунку (Айдара, 58), Шик (Ҳалстенберг, 46), Вернер.
«Падерборн»: Сингерле, Штродик, Янс (Эванс, 85), Коллинз, Ҳюнемаер, Василиадис, Антви-Ажей, Гьясула (Риттер, 76), Прегер (Сабири, 76), Мамба (Михель, 63), Србени (Цолински, 85).
Огоҳлантиришлар: Упамекано (16), Гьясула (21), Ҳюнемаер (28), Мамба (43), Штродик (63).
Четлатиш: Упамекано (43).