Оқ ранг мода оламида ҳар қандай мавсумда ҳам етакчи ҳисобланади. Мазкур рангда гардеробда йўқ деганда бир ёки иккита либос бўлиши керак. Айниқса, кунлар исишни бошлаганида оқ рангдаги кийим-кечаклар кийиш тавсия қилинади. Чунки ушбу ранг иссиқликни тортмайди, ундан тикилган юпқа ҳарир либослар ҳаво ўтказади.
Гардеробингизга оқ рангли либос қўшишни, лекин ишни нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз танловингиз универсал, ортиқча безакларсиз, минимал услубдаги оқ кўйлакда тўхташни тавсия қиламиз. Бундай либос, шошилинчда нима кийишни билмаганлар учун айни муддао.
Дизайнер Stella McCartney’га «Оқ кийинишни ўзи билан чекланмасдан оқ сумка ва чети оқ кўзойнак тақиш керак», — деб маслаҳат беради.
Мавзуга доир: 2020 йилнинг ёзида қандай рангдаги кийимлар урфда бўлади?2020 йилнинг ёзида қандай рангдаги кийимлар урфда бўлади?
Ушбу рангдаги кийим-кечакнинг яна бир хусусияти, уни кийган инсон неча ёш бўлишидан қатъи назар ёш ва ёрқин кўринади. Лекин шуни ҳам ёдда тутиш керакки, оқ ранг қадди-қоматни тўлароқ қилиб кўрсатади. Шунинг учун ушбу рангдаги либос танлаганда, унинг бичими ва сизга қанчалик тўғри келишига ҳам аҳамият бериш керак.
Яна бир ўзига хос томони, ушбу ранг билан бошқа исталган рангни бемалол мослаш мумкинлигида.
Яна ушбу ранг кўпчиликка дам олиш таътиллари, денгиз, қуёш ва соҳилни эслатади. Шу боис бўлса керак, ёзги оромгоҳларда, дам олиш масканларида оқ рангдан кўп фойдаланилади.