Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида икки нафар фуқарони Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга киритишни ваъда қилиб, улардан пул олган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда М.Б. икки нафар фуқарони Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли автокорхонага ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.