Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов махсус транспорт орқали Махачқалъадан Москвадаги шифохоналарнинг бирига олиб борилди.
Бу ҳақда Нурмагомедовлар оиласига яқин бўлган Убайдулла Османов маълум қилди.
«Бир неча кун аввал Абдулманап билан гаплашгандим. У ҳаммаси жойида экани ва тузалаётганини айтганди.
3 май куни унинг яқин қариндоши менга қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, Абдулманапнинг соғлиғи бирданига ёмонлашган ва уни Москвага олиб кетишган. Менимча, унинг юрагида муаммо юзага келган», — дейди Османов.
Аввалроқ Нурмагомедовларнинг каттаси пневмония ташхиси билан Махачқалъадаги касалхоналарнинг бирига ётқизилгани хабар қилинганди.