Жанубий Африкада жойлашган Кейптауннинг бўшаб қолган кўчаларида пингвинлар пайдо бўлди, деб ёзади Esquire.
Жониворлар кўчада ўзларини жуда эркин тутмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан интернетга жойланган видеоларда пингвинларнинг виқор билан йўлни кесиб ўтаётгани, зарур бўлганида йўл тўсиқларига сакраб чиқиб олаётгани акс этган.
Мана бу учта жонивор SANCCOB — пингвинлар учун реабилитация маркази ходимларидан бири томонидан суратга олинган.
#Lockdown perks for #Africanpenguins in Simon’s Town while #penguinrangers keep a watchful eye. #endangeredspecies @CityofCT @TableMountainNP @CTEnviroEd #savesseabirds #marinewildlife #conservationpartners pic.twitter.com/37I4KNrLPq
— SANCCOB (@SANCCOB) April 17, 2020
«Одатда пингвинлар одамлар кўп тўпланадиган жойларни ҳамда одамларнинг уларга яқин келишини ёқтирмайди. Бироқ ҳозир одамлар ва машиналар кам, шунинг учун улар ўзларини эркин тутмоқда», — дейди SANCCOB ташкилоти вакиллари.
— Shashwat Jha 🇮🇳 (@shashwatprakas8) April 18, 2020
Мавзуга доир:
- Одамларсиз ҳаётда жониворлар тобора қўрқмас бўлиб бормоқда. Масалан, шерлар йўл ўртасида ухламоқда (фото)
- Видео: Карантин туфайли бўшаб қолган Аргентина кўчаларида айланиб юрган денгиз арслонлари
- Ёввойи эчкилар Уэльсдаги бўшаб қолган шаҳарни «босиб олди» (фото)
- Йирик шаҳарлар кўчасида бемалол сайр қилиб юрган ёввойи ҳайвонлар — суратларда
Изоҳ (0)