«Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» тизими жорий этилади.
Юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассислар, шу жумладан, хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялаш такомиллаштирилади ва соддалаштирилади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ устав жамғармаларида давлат улуши оширилади.
2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)