Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 36 та ҳолат қайд этилди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 500 кишига етган, деб хабар беради Tengrinews.
«4 апрель соат 09:15 ҳолатига кўра Қозоғистонда яна 36 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Уларнинг 16 нафари Олмаотадан, Атирау вилоятида — 2, Шимолий Қозоғистон вилоятида — 7, Жамбил вилоятида — 1, Чимкентда — 1, Туркистон вилоятида — 4, Манғистов вилоятида — 1, Қарағанда вилоятида — 4 нафар», — дейилади давлат комиссиясининг тезкор штаби хабарида.
Туркистон вилоятида бир бемор коронавирус оқибатида вафот этгани айтилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 500 кишига етган.
Мавзуга доир: