Ижтимоий тармоқларда 5 апрелдан бошлаб велосипед, мопед, мотоцикл, скутерларда ҳаракатланиш ман қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 22 мартдан Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган. 30 мартдан эса шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилиши маълум қилинган.