• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус сабабли Олмалиқда фуқаролар вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келганлиги, Олмалиқ шаҳрида ушбу вирус сабабли 17 киши вафот этгани ҳақида аудиохабар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди ва унинг мутлақо асоссиз ва ёлғон эканлигини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирликнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур аудиохабар мутлақо асоссиз ва ёлғон.

    Таъкидланишича, аудиохабарда айтилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ёпиқ йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги иддао ҳам умуман асоссиз. Аслида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

    Вазирликнинг маълум қилишича, дунёдаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мамлакатда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу жараён қатъий назоратга олинган.

    Жумладан, давлат чегараларида мавжуд 53 та санитария-карантин пунктига қўшимча шифокор-мутахассислар, зарур тиббий жиҳозлар, жумладан, тепловизор ва контактсиз термометрлар, шахсий ҳимоя воситалари ажратилиб, фаолият самарадорлиги кучайтирилди.

    Мазкур пунктлардан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг яшаш жойи бўйича маълумотлар олиниб, бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан тиббий кузатув йўлга қўйилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 15 январидан айни пайтга қадар мамлакат бўйича 14 кунлик тиббий кузатувга олинган фуқаролардан 5082 нафарида ҳеч қандай инфекция аломатлари аниқланмаганлиги учун кузатувдан чиқарилган, 2214 нафар фуқарода эса тиббий кузатув давом эттирилмоқда.

    Вазирлик айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирон-бир ҳолат аниқланмаганини яна бир карра қайд этиб ўтган.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида коронавирус тарқалгани, хусусан, икки беморнинг шаҳардаги 16-касалхонага ётқизилгани ҳақидаги аудиохабарлар тарқалди. Кейинроқ Соғлиқни салқаш вазирлиги мазкур хабарларни рад этди ва ушбу маълумот ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди. Шунингдек, соғлиқни салқаш вазири Ўзбекистонга коронавирус кириб келмаганини таъкидлаган ҳамда у кириб келган тақдирда, уни яшириш имконсиз эканлигини айтган.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март, чоршанба куни, коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди ҳамда мазкур вирус ҳақида гапирди.

    ЖССТ 11 март куни коронавируснинг пандемия даражасига етганини маълум қилди. Мазкур ташкилот вакили эса коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори эканини билдирди. Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест тизимини юборди.

    Мавзуга доир: «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 12 мартнинг асосий хабарлари

    12.03.2020, 22:10   Изоҳ (0)   49976
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ичанқалъага ташриф буюрди ва Хоразмдаги туризм лойиҳалари билан танишди

    12.03.2020, 21:54

    Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатади

    12.03.2020, 21:39

    Шавкат Мирзиёев Янгиариқдаги йилига 5 млн доллар даромад келтирадиган иссиқхона билан танишди (фото)

    12.03.2020, 21:09

    Самарқандда ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилган фуқаро 7 суткага қамалди

    12.03.2020, 20:22

    Давлат солиқ қўмитаси машиналар нархи ошишига ҚҚС таъсир қилганини инкор қилди

    12.03.2020, 19:53

    Қашқадарёда қўй ўғрилари қўлга олинди

    12.03.2020, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.