АҚШ мудофаа вазирлиги коронавирус тарқалиши шароитида Хитойдан келганидан кейин карантинга муҳтож бўлган 1000 кишига ёрдам бериш ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматлар сўровини маъқуллади, деб ёзади «РБК».
Хабарда айтилишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги Пентагондан 29 февралга қадар камида 250 кишини алоҳида хоналарга жойлаштиришга мўлжалланган бир нечта объектни тақдим этишни сўраган.
Пентагон мудофаа вазирлиги томонидан фақат бино тақдим этилиши, карантин чоғида бинога қараш ва транспортировка эса соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни АҚШда коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ олтинчи ҳолат аниқланди. Бу вируснинг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат ҳисобланади.