Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши бўйича айблов хулосаси Тошкент вилоят прокуратураси томонидан 2019 йилнинг 11 декабрь куни тасдиқланиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судига юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Хабар берилишича, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбланувчи Шоҳнур Файзуллаевга тегишли бўлган хонадонлар, автомашиналар, қимматбаҳо мол-мулклар хатланган ва нақд пуллар олиниб, ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган.
Мавзуга доир: Human бандлик агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ва судда кўрилаётган жиноят ишлари доирасида жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш чоралари кўрилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Мавзуга доир: