Америка Қўшма Штатлари Эроннинг кемада юк ташувчи IRISL Group компанияси, унинг Хитойдаги шўбаси E-Sail Shipping Company Ltd, шунингдек Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига нисбатан санкциялар жорий этди, деб хабар берди «Интерфакс» АҚШ давлат департаментига асосланиб.
Хабарда айтилишича, санкцияларни жорий этиш учун уларнинг «оммавий қирғин қуролларини тарқатиш билан боғлиқ» транспорт ташувларини амалга оширгани асос бўлган.
Бундан ташқари, давлат департаментидан маълум қилишларича, «Эроннинг қуролларини Яманга олиб киришга ёрдам берган» саккизта Эрон тузилмалари ҳам санкция таъсири остига тушган.
Қайд этилишича, Mahan Air ва унинг учта савдо агентига нисбатан қўйилган санкциялар дарҳол кучга киради.
«IRISL ва E-Sail Shipping Company’га келсак, АҚШ давлат департаменти ‘Эронга инсонпарварлик маҳсулотларини экспорт қилувчиларга муқобил етказиб бериш усулларини топиш учун етарли вақт таклиф қилади’» , — дейилади хабарда.