Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ироқ ҳукумати ва UNICEF билан ҳамкорликда Ироқ ҳудудида оғир шароитда қолаётган 64 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. ЎзАнинг хабар беришича, «Меҳр 2» инсонпарварлик операцияси доирасида Ўзбекистонга олиб келинган 39 нафар ўғил ва 25 нафар қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.
Мавзуга доир: Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилди
Қайд этишларича, бу аёлларнинг турмуш ўртоқларининг айримлари айни пайтда халқаро террорчилик ташкилотлари сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида ҳалок бўлган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо муддатларини ўтамоқда.
Болалар соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиши, уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, янги кийим-кечаклар берилади. Уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари расмийлаштирилади, ҳомийлар ва васийларга бириктирилади, боғча, мактабларга жойлаштирилади.