Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) Ойга қўниш чоғида алоқа йўқолган «Викрам» қурилмасининг манзилини аниқлади.
«Ҳозирда қурилма билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилинмоқда. Қандайдир тахминлар қилишга ҳали эрта», — деди ташкилот раҳбари Кайласавадиву Сиван.
Бундан аввалроқ Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти «Викрам» қурилмасини Ойга қўндириш бўйича миссиянинг сўнгги босқичида аппарат билан алоқани йўқотгани ҳақида хабар берилганди.