29 июнь, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасида 2 та ўйин якунига етди.
Самвел Бабаян қўл остига ўтган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди.
Учрашув давомида «темирйўлчилар» вакиллари Сардор Мирзаев (88) ҳамда Жамшид Искандаров (89) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа тошкентликлар янги бош мураббий Самвел Бабаян бошчилигидаги дастлабки ғалабасини танатана қилди (2:0).
Мазкур ғалабадан сўнг «Локомотив» очколари сонини 27 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жиззах клуби эса 17 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» «Қўқон-1912» майдонига сафар қилди.
Беллашувда қўқонликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов (29) урган голга «шерлар» Шоҳрух Маҳмудхожиевнинг (78, 90) дубли билан жавоб қайтарди.
Баҳс якунига кўра «Пахтакор» меҳмонда «Қўқон-1912»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (2:1) ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Тур якунига кўра, мусобақада етакчилик қилаётган «Пахтакор»нинг очкоси 35 тага етди. «Қўқон-1912» эса 8 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни банд қилиб турибди.
Суперлига
13-тур баҳслари
29 июнь, шанба
«Локомотив»—«Сўғдиёна» 2:0
Голлар: 1:0 — 88 Сардор Мирзаев, 2:0 — 89 Жамшид Искандаров«Қўқон-1912»—«Пахтакор» 1:2
Голлар: 1:0 — 29 Шаҳбоз Эркинов, 1:1 — 78 Шоҳрух Маҳмудхожиев, 2:1 — 90 Шоҳрух МаҳмудхожиевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!