Муборак рамазон ҳайити арафасида 11 нафар фарғоналик журналистлар ижодий уюшма вилоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида Саудия Арабистонида, Мадина ва Макка шаҳарларида Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.
Қадр кечасини ҳамжиҳатликда Каъба саҳнида қаршилаган журналистлар Ҳайит намозини ҳам Ҳарами Шарифда ўқиди, дейилади хабарда.
Шунингдек, сафар чоғи Жиддадаги Ўзбекистон бош консулхонасида фарғоналик журналистларни бош консул Сирожиддин Шамсутдинов расман қабул қилди. Саудиянинг йирик газеталари бош муҳаррирлари билан амалий учрашув ва ижодий мулоқотлар ўтказилди.
Эътиборли жиҳати, Саудия Арабистони подшоҳлиги газеталари Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов бошчилигидаги делегация билан Саудия ОАВлари бош муҳаррирларининг учрашувини, ундаги амалий келишувларни ҳам кенг ёритиб борди.
Изоҳ (0)