• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Чустдаги артезиан қудуқ сувидан инсон саломатлиги йўлида фойдаланишни тўхтатиш лозим

    Наманган вилоятининг Чуст туманидаги фермер хўжалиги еридан «ўта шифобахш» сув чиққани ҳақида телевидение орқали намойиш этилган ахборот лавҳаси, айрим ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар омма ўртасида катта қизиқиш ва шов-шувга сабаб бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан «Дарё»га маъумот берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Таъкидланишича, Наманган вилоят ДСЭНМ мутахассислари томонидан 2019 йилнинг 22 май куни Чуст туманидаги «Томчи замин» фермер хўжалигидаги артезиан қудуқ сувидан лаборатория текширувлари учун сув намуналари олинган. Вилоят Давлат санитария эпидемиология марказининг аккредитациядан ўтган лабораторияларида бактериологик, санитария-кимёвий ва радиологик текширувлар олиб борилмоқда. Дастлабки санитария-кимёвий таҳлил натижаларига кўра олинган сув намунаси лойқалиги, водород кўрсаткичи (pH), умумий минералланиши (қуруқ қолдиқ), умумий қаттиқлиги, сулфатлар ва хлоридлар қолдиғи кўрсаткичлари бўйича ЎзДст 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» Давлат стандарти меъёрларидан бир неча баробар юқорилиги аниқланган.

    Қайд этилишича, бундай сув аҳоли учун ичимлик суви сифатида истеъмолга берилиши ва ишлатилиши мумкин эмас. Ҳозирда бактериологик таҳлиллар давом эттирилмоқда.

    «Ҳар қандай минерал сувларнинг шифобахшлик хусусиятини аниқлаш учун аввало Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси томонидан тегишли таҳлиллар ўтказилиши ва ушбу таҳлил натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази томонидан баҳоланиши лозим. Агарда ўрганилган сувнинг шифобахшлиги аниқланса, сувдан фойдаланиш қоидаларига мос равишда сув манбасида белгиланган қурилиш ишлари олиб борилиб, сувнинг айнан қайси касалликларга шифолиги бўйича санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларга риоя этган ҳолда фойдаланиш мумкин. Мутахассислар томонидан ўрганилмасдан, сувни ичиш, ювиниш, ванна ёки бошқа усуллар билан даво сифатида фойдаланиш организмда мавжуд касалликларни қўзғатиши, оғирлаштириши ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Шундай экан, ушбу ҳолатда «Томчи замин» фермер хўжалигидаги артезиан қудуқ сувидан инсон саломатлиги йўлида фойдаланишни тўхтатиш лозим.

    Сув – нафақат ҳаёт манбаи, балки кўпгина юқумли, жумладан ўта хавфли юқумли касалликлар ҳамда соматик касалликларнинг тарқалиш омили эканлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак», — деди Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбари Баҳром Алматов.

    24.05.2019, 22:27   Изоҳ (0)   38672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қорабайир отларига электрон чиплар ўрнатилмоқда

    24.05.2019, 22:18

    Шавкат Мирзиёевнинг Талабалар шаҳарчасига ташрифи, ўзини ёқиб юборган самарқандлик, қонунчиликдан чиқариб ташланган «милиция» сўзи ва куннинг бошқа хабарлари

    24.05.2019, 22:05

    Германия федерал президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    24.05.2019, 21:00

    Андижонда 60 минг сўм эвазига шаърий никоҳ ўқиган отахон 1,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

    24.05.2019, 20:34

    Президент ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди

    24.05.2019, 19:16

    Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк — Perfectum савдога қўйилди

    24.05.2019, 19:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бой одамлар экологик ҳалокатни яқинлаштиради — тадқиқот

    Дунё | 13 май, 19:50

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 13 май, 19:40

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.