Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг «Барселона»га қарши жавоб ўйини олдидан «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг соғлиғи ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда журналист Рикардо Росети ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
«Салоҳ эртага майдонга тушмайди. Унинг аҳволи яхши, аммо у «Барселона» билан бўлиб ўтадига ўйинни ўтказиб юборади», — деди Клопп.Эслатиб ўтамиз, мисрлик ҳужумчи «Ньюкасл» билан кечган ўйинда дарвозабон Мартин Дубравка билан тўқнашиб кетганди, шундан сўнг шифокорлар уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетганди.
Шунингдек, Клопп мерсисайдликларнинг бошқа бир ҳужумчиси Роберто Фирмино ҳам «Барселона» билан бўлиб ўтадиган учрашувда майдонга тушмаслигини таъкидлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)