Қўшкўпир туманидаги Ғазовот қишлоғидаги «Шеробод» маҳалласида яшовчи Азизбобо Умаров ва Дилбаржон Рўзметовалар хонадонида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда Zed News канали хабар берди.
Чақалоқларга Шавкатжон, Мирзиё, Миромон деб исм қўйилган. Қўшкўпир туман ҳокими чақалоқларга учта коляска совға қилган.
Аввалроқ Шофиркон туманида уч эгизак туғилган, уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилган эди. Ушбу эгизакларнинг онасига «Фарзанднома» китоби, Шавкат Мирзиёэвнинг Бухорога ташрифидан сўнг эса Cobalt автомобили топширилган.
Ундан аввал эса Тошкент ва Қўқон шаҳарларида туғилган Шавкат, Миромон, Мирзиё исмли эгизакларнинг отасига Cobalt, Пахтаобод ва Чироқчи туманларида туғилган эгизакларнинг отасига Spark машиналари совға қилинган.