• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 25 февралдан 100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади

    Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилди.

    Қиймати 100 000 сўм бўлган банкнотнинг мавзуси (тематикаси) буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган. Банкнотнинг ўлчами 144 х 78 миллиметр бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнотнинг ўнг тарафидаги оқ овал қисмида Мирзо Улуғбек сурати кўринишидаги локал сув белгиси ва 100000 рақами кўринишида филигран сув белгиси жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги қоғоз қатламида кенглиги 5 миллиметрли 3D эффектга эга бўлган, юқори ҳимояли, шўнғувчи, банкнотнинг устки қатламига чиқувчи ҳимоя ипи жойлаштирилган. Ёруғлик манбаида ип тўлиқ кўринишга эга бўлиб, банкнотнинг исталган қиялик кўринишида ипдаги тасвирларда силжиш эффекти пайдо бўлади. Олд ва орқа томонларининг фони асосан оч жигарранг ва ҳаво рангларидан иборат.

    Банкнот олд томонининг чап қисмида Мирзо Улуғбек ҳайкали тасвирланган. Банкнотнинг юқори қисмининг чап тарафида ранги ўзгарувчан 100000 рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчагида қаралганда унинг ранги қирмизи рангдан жигаррангга ўзгаради.

    Банкнотнинг қуйи қисмининг чап тарафида орнаментал тасвир асосида (фонида) «UZB» кўринишидаги яширин тасвир мавжуд бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўринади. Банкнотнинг чап томонида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалиги ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш мумкин. Банкнотнинг юқори қисмида, ҳайкалнинг ўнг томонида кўп функцияли устурлоб («Астраляби») астрономик асбоби тасвири жойлашган ва у регистр вазифасини бажариб, «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади, ёруғликка қаратилганда орқа томондаги рангли фон билан тасвир мукаммалашади.

    Банкнот юқори қисмининг ўнг томонида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни мавжуд. Банкнотнинг юқори ўнг бурчагида Ўзбекистоннинг Герби жигаррангда акс эттирилган. Банкнотнинг ўрта қисмида қуёш системаси схемаси жойлашган бўлиб, унинг ранги кўриш бурчагига қараб бронза рангидан яшил рангга ўзгаради. Орбита доирасида қуёш системаси сайёралари ва олтита кичик сайёралар турли ўлчамдаги саккиз қиррали юлдузчалар кўринишида жойлашган. Уларнинг ранги ҳам маълум қияликда ўзгарувчан хусусиятга эга. Орбиталар доираси периметри атрофида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ» сўз бирикмаси кўринишида такрорланувчи микроматн мавжуд.

    Банкнот қуйи қисмининг марказида «БИР ЮЗ МИНГ СЎМ» матни жойлашган бўлиб, унинг остида «ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАMMA ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШAРТ» ёзуви акс этган. Банкнот пастки ўнг бурчагидаги 100000 рақами икки хил, яъни жигарранг ва яшил рангда аниқ чегараланган ҳолда босилган. Банкнотнинг лотин алифбосидаги икки ҳарфли серияси ва етти хонали сондан иборат рақами икки жойда босилган бўлиб, қуйи қисмининг ўнг томонидаги бўёқ ферромагнит, чап қисмдаги рангли майдондаги люминессер хусусиятига эга.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнот орқа томонининг чап қисмидаги овал шаклдаги майдонда ҳам локал сувли белгисини кўриш имконияти мавжуд. Чап томонининг юқори бурчагида гилошир розетка майдонида банкнот муомалага чиқарилган йил кўрсатилган. Банкнотнинг марказида жигаррангда Мирзо Улуғбек обсерваторияси тасвирланган ва унинг устида «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ» матни туширилган.

    Банкнотнинг қуйи қисмида кўк рангда 100000 рақами, «БИР ЮЗ МИНГ СЎМ» ёзуви ҳамда уларнинг тагида «ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ» матни жойлашган. Мазкур тасвирлар ва банкнотнинг юқори қисми ўнг бурчагидаги 100000 рақами металлограф босма усулида (бўртмалиги сезиладиган) бажарилган. Банкнотнинг ўнг томонида қўш ёйли квадрант астрономик асбоб тасвирланган.

    Банкнот марказида Ўзбекистон харитасининг чегараси акс эттирилган бўлиб, унда буюк олим Мирзо Улуғбек ўз илмий фаолиятини олиб борган Самарқанд шаҳрининг жойлашган ўрни белгиланган. Хаританинг фони узлуксиз равишда такрорланувчи «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ» микроматни билан тўлдирилган.

    Муомалага чиқарилаётган қиймати 100 000 сўм бўлган пул белгиси, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

    16.02.2019, 19:34   Изоҳ (0)   225601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё вилояти Халқ қабулхоналарига 11 та Cobalt автомашинаси топширилди

    16.02.2019, 18:12

    Курсантлар ҳаваскор ижодий жамоаси Бобур ҳаётини саҳналаштирди

    16.02.2019, 17:53

    Бухорода 25 минг доллар эвазига Тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этилди

    16.02.2019, 17:32

    Навоийнинг «Авоқли» маҳалласида 5 йил кутилган боғча қурилади

    16.02.2019, 17:11

    Чилонзорда вақтинчалик қурилмалар ва савдо расталари, савдо-сотиқ объектлари тартибга келтирилмоқда

    16.02.2019, 16:16

    Ўзбекистон вакиллари Париждаги қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилинди

    16.02.2019, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 19:39

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    АҚШда лифт техник носозлик туфайли жарроҳнинг бошини узиб ташлади 

    Дунё | 30 июл, 19:25

    Исроиллик ёзувчи Дина Рубинанинг Тошкентдаги бадиий оқшоми Ғазо ҳақидаги гаплари туфайли бекор қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 19:10

    Бухорода ноқонуний кўчирилган 26 туп қимматбаҳо дарахт нобуд бўлди

    Ўзбекистон | 30 июл, 18:55

    “Июнь ойидаги таҳлилда тақиқланган модда аниқланган” — Лазизбек Муллажоновнинг мураббийи допинг бўйича хабарларни тасдиқлади

    Спорт | 30 июл, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.