Янги йил байрамлари арафасида дунёнинг энг бой одами Билл Гейтс ўзи учун 2018 йилнинг асосий адабиёт кашфиётлари билан бўлишди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.
Microsoft’га асос соламан деб Гарвардни ташлаган Гейтс ҳозирда дунёнинг энг саҳоватпеша ҳамда Forbes рўйхатидаги иккинчи — ашаддий китобхон саналади. Ҳар йили у 50 га яқин китоб ўқишга вақт топади.
Гейтс доимий равишда ўзи ўқиб чиққан китобларини ёзги таътил ва байрамлар олдидан бошқаларга ҳам тавсия қилади. Бу йил у ҳатто ўзи ёқтирган китобларни Америка коллежи битирувчиларига ҳам тақдим қилди.
Гейтс қуйидаги бешта китобни тавсия қилади:
1. «Медитация и осознанность», Энди Паддикомб
2. «21 урок для 21-го века», Юваль Ной Харари
3. «Плохая кров», Джон Каррейру
4. «Ничя армия», Пол Скарре
5. «Ученица», Тара Вестовер
«Ҳар бир киши ҳаёти давомида яна бир нечта китоб ўқиса ҳалал бермасди», — дейди Билл Гейтс ўзининг Gates Notes веб-сайтида.