• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Асомиддин Атоев: Тақиқлар муаммони ҳал қилмайди, уни музлатиб қўяди холос

    Олдин хабар қилинганидек, Қирғизистон пойтахти Бишкекда 13–15 сентябрь кунлари «Экстремизмга қарши онлайн кураш» мавзуида II халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

    Европа Иттифоқи ҳамда журналистларни қўллаб-қувватловчи Internews ташкилоти томонидан Қирғизистон давлат идоралари кўмагида ўтказилган мазкур тадбирда бутун дунёдан ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар, соҳага ихтисослашган журналистлар, Марказий Осиё давлатлари делегациялари иштирок этди.

    Симпозиум ташкилотчиларидан бири — Internews эксперти ва CyberSAR лойиҳаси координатори Асомиддин Атоев «Дарё» билан суҳбатда тадбирдан кўзланган мақсад, зўравонлик экстремизми, минтақадаги хавфсизлик масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари хусусида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    Асомиддин Атоев — тожикистонлик мутахассис, ахборот-коммуникацион технологияларда хавфсизликни таъминлаш соҳасида эксперт. Internews эксперти ва CyberSAR лойиҳаси координатори.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    - Ассалому алайкум, Асомиддин ака. Танишганимдан хурсандман. Ажойиб тадбир.

    - Иштирокингиз ва ёритаётганингиз учун раҳмат сизга ҳам.

    - Ўқувиларимизга сизнинг минтақамизда юритадиган фаолиятингиз билан қисқача танишиш жуда қизиқ бўлади.

    - Ҳозир бўлиб ўтаётган симпозиум, биз унинг иштирокчиларимиз, Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмига онлайн қаршилик кўрсатиш масалаларига бағишланган шу турдаги иккинчи тадбирдир. Симпозиумнинг мақсади кучларни бирлаштириш, томонларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, интернет имкониятларидан, ахборот-коммуникация технологияларидан экстремизм ва террорчиликка қарши курашишдан самарадор фойдаланишдан иборат. Бу бизнинг асосий мақсадимиз.

    - Биласизми, минтақамизда доим, қарийб 30 йилдан буён экстремизм таҳдиди ҳақида гапириб келинади. Ҳозир энди онлайн экстремизм таҳдиди ҳақида гапиришяпти. Менга бир нарса қизиқ. Эксперт сифатида бунга қандай баҳо берасиз? Бу гаплар қай даражада асосли ёки асосли эмас? Яъни реал ва катта таҳдид мавжудми, йўқми? Муболағага ҳам йўл қўйиб туришадими ёки йўқ?

    - Мамлакатларимизда рўй берган воқеаларга асосланадиган бўлсак, таҳдид мавжуд. Ахир зўравонлик экстремизмига ва террорчиликка олиб келувчи радикализм ҳам ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий илдизларга эга. Мамлакатларимизда бундай ижтимоий-иқтисодий муаммолар бор экан, улар ҳал қилинмаган тақдирда мана шундай радикаллашув муаммосига олиб келади.

    Бугунги кунда онлайн экстремизм ҳақида ҳам гапиришимизга келсак, умуман олганда, онлайн муҳит, интернет бизнинг борлиғимизга, реаллигимизга айланиб қолган. Реал ҳаётимизда рўй берадиган ҳамма нарса кибермуҳитда ҳам акс этади. Кибермуҳит моҳиятан ҳеч қандай чегарага эга бўлмагани, мамлакатларнинг географик чегаралари у ерда акс этмаслиги боис таҳдид миқёси кенгроқ бўлиб кўринмоқда. Онлайн муҳитда акс этадиган қандайдир воқеа рўй берса, интернетдан фойдаланадиган кўплаб одамлар буни кўра олади. Яъни бундай воқеанинг потенциал кузатувчилари сони реал ҳаётдагига нисбатан бир неча баробарга ошиб кетади.

    - Мени бир савол қизиқтиради. Экстремизмга қарши кураш ҳамда сўз эркинлиги, виждон эркинлигига риоя этиш ўртасидаги корреляция. Ахир минтақа мамлакатларида шундай ҳолатлар бўлган, радикализмнинг олдини олиш йўлида фуқароларнинг, айниқса диний қатламнинг баъзи ҳуқуқлари чекланган. Буни қандай мувозанатга солиш мумкин? Бунинг қандайдир йўллари, методлари, механизмлари борми?

    - Халқаро меъёрларда бу принциплар кўрсатилган — мақсадга мувофиқлик ва пропорсионаллик принциплари. Минтақанинг барча мамлакатлари шу каби халқаро актларга, жумладан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо. Демак, бу принциплар диспропорсияси ёки дисбаланси мавжуд. Аслида тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бу принципларга риоя этилиши хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Яъни бугунги кунда бир томон фойдасига танлов қилиш амалда ижобий натижа келтирмайди.

    Хавфсизликни таъминлашга урғу берилса-ю, бунда инсон ҳуқуқларига риоя этилмаса, бу акс самара беради. Инсон ҳуқуқларининг бузилиши радикализмга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, яна такрорлайман, мамлакатларимиз тегишли халқаро ҳужжатларни имзолаган ҳамда уларнинг шартларига риоя қилиниши барқарорликни таъминловчи бирламчи омил менимча. Зеро шунинг ўзи экстремизм ва террорчиликни кучсизлантириш йўлидаги самарадор превентив чоралар ҳисобланади.

    - Лекин, шунга қарамай, минтақа мамлакатларида ҳуқуқ бузилиши ёки муайян чекловлар ўрнатилиши ҳолатлари кузатилади. Бу чоралар экстремизмга қарши кураш билан тушунтирилади. Вазиятни ўнглаш учун нима қилиш лозим?

    - Йўқ, бу муаммонинг ўзи, туб илдизига қарши эмас, унинг оқибатларига қарши курашдир. Айниқса диндор қатламнинг ташқи кўринишига оид тақиқлар, буни назоратга олишга бўлган ҳаракатлар — бунинг бари моҳиятан жўшқин фаолиятга тақлид холос. Бу ишлар муаммони ҳал қилишга эмас, музлатиб қўйишга қаратилган, негаки бунда муаммонинг илдизини қўпориб ташлаш эмас, унинг оқибатларини хаспўшлашга куч ва ресурслар сарфланади.

    - Сиз, сизнинг ташкилотингиз, шу каби йирик ноҳукумат ташкилотлар ҳукуматларга бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасизлигини тушунтириш бўйича бирор иш қиляптими?

    - Фаолиятимиз доирасида асосий мақсад сифатида қонунчилик, назорат орқали ахборот-коммуникация технологияларидан шу йўлда унумли фойдаланишни белгилаганмиз. Бу ҳолатда эса реал маълумотларга эга бўлиш учун тадқиқотлар ўтказиш ҳам фаолиятимизнинг асосий йўналишларидандир. Улар орқали тегишли таҳлиллар олиб борилади ҳамда реал ҳолатга мувофиқ келувчи қарорлар қабул қилинади. Асосли қарорлар эса радикализм ва бошқа деструктив ҳаракатлар юзага келишининг илдизи бўлмиш ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда реал натижалар ҳам беради. Асосий мақадимиз асл сабабларни аниқлашдир.

    - Минтақа мамлакатларининг қайсилари билан бу йўналишда ҳамкорлик қилмоқдасиз?

    - Иккинчи марта ўтказилаётган симпозиум Қирғизистон хавфсизлик кенгаши кўмагида амалга оширилмоқда. Жорий йилда ташаббусга Қирғизистон хавфсизлик масалалари бўйича давлат қўмитаси, шунингдек, президент ҳузуридаги дин ишлари давлат комиссияси қўшилди. Бундан ташқари, биз минтақавий компетент органлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Бу — МДҲ мамлакатлари аксилтеррорчилик маркази, ШҲТ минтақавий аксилтеррор структураси. Жорий симпозиум доирасида муҳокама қилинадиган ҳамма нарса, қабул қилинадиган барча қарорлар — улар барча мамлакатларга етказилиши ва у ерда ишлатилишини тушунамиз.

    Бундан ташқари, кўриб турибсиз, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг компетент органлари делегациялари ва экспертлари қатнашмоқда. Бу тажриба алмашинувига, умумий хулосалар қилинишига ёрдам беради.

    - Раҳмат. Охирги саволим. Ўзбекистон охирги икки йил давомида жаҳонга очилмоқда. Биз очилмоқдамиз...

    - Биз бундан жуда хурсандмиз.

    - Раҳмат, биз ҳам. Аммо бу жараёнда муаммолар келиб чиқмоқда. Яъни ахборот хуружлари, қандайдир деструктив ғоялар кириб келиши билан боғлиқ таҳдидлар ёки энг камида хавотирлар келиб чиқмоқда, жамиятда баҳслар юзага келмоқда. Айримлар давом эттиришни истаса, айримлар тўхташ кераклигини уқтирмоқда, негаки, уларнинг фикрича, таҳдид жуда жиддий. Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистоннинг бу борадаги истиқболлари қанақа?

    - Ўзбекистон бутун дунёга намойиш қилаётган ушбу курс мустаҳкамланиши ва давом этишига, Ўзбекистон бу фаоллигини қўшни давлатларга ҳам ўтказишига тилакдошман. Биринчидан, ортга қайтиш ҳар қанақасига зиён келтиради. Жамиятнинг ўзи ҳам ХХ асрда бўлганидек статик, барқарор эмас. Ўзбекистон мисолини олсак. Аҳолининг каттагина қисми, шу жумладан, меҳнат муҳожирлари доимий равишда ёки жуда узоқ муддат мамлакат ташқарисида истиқомат қилади. Аниқ фоизларни билмадим, балки 10, балки 15 фоиз. Ҳар қанақасига, улар ҳам тенг ҳуқуқли фуқаролардир. Географик жиҳатдан мамлакат чегаралари билан кифояланадиган қарорларнинг қабул қилиниши мамлакат ташқарисидаги фуқаролар фойдасига хизмат қилмайди. Қарорлар барчанинг манфаатларини инобатга олиниши лозим.

    Эльдар Асанов суҳбатлашди.

    27.09.2018, 23:00   Изоҳ (0)   13720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эво Моралес Боливиянинг собиқ президентларига амнистия эълон қилди

    27.09.2018, 22:54

    Марокаш ҳарбий флоти кемаси Испанияга йўл олган муҳожирлар қайиғини ўққа тутди

    27.09.2018, 20:32

    Порошенко БМТда Россиянинг Азов денгизини «босиб олиш» истаги ҳақида маълум қилди

    27.09.2018, 13:30

    3 октябрдан Green Card лотереясини тўлдириш бошланади: нималарни билиш керак?

    27.09.2018, 10:30

    Малайзия тарихида биринчи марта аёл киши ҳукумат йиғилишини олиб борди

    27.09.2018, 07:47

    Бразилияда президентликка номзодларнинг яна бири касалхонага тушди

    27.09.2018, 07:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Akkermann Cement Тошкентда ўзининг илк дўконини очди — энди сифатли цемент ҳар бир уйга кириб боради


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    25 шаҳар, 2600 ҳамкор, 7000 курер: Uzum Tezkor минтақавий кенгайишда давом этмоқда


    Coca-Cola билан Ўзбекистонда баҳор: дид, анъана ва инновациялар байрами


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Xiaomi Redmi А5 ни тақдим этди: кучли камералар ва юқори самарадорлик янги дизайнда

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Биринчи ва ягона ҳолат”: АҚШ технологик мўжизаси “Совет эскилиги” билан қандай маҳв этилганди?

    20 апрел, 08:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.