Мексиканинг Сьюдад-Виктория шаҳрида журналист Эктор Гонсалес Антонио уриб ўлдирилди. Бу ҳақда Тамаулипас штати бош прокурори маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Полицияга кўра, Imagen медиа-гуруҳи журналистига шаҳар кўчасининг ўзида ўлимга олиб келган қақшатқич зарбалар ёғдирилган.
Эктор Гонсалес Антонио Мексикада йил бошидан бери ўлдирилган олтинчи журналист бўлди. 2017 йилда уларнинг сони 12 кишини ташкил қилганди.