Эрон расмийлари аҳолининг норозилик намойишлари фонида Instagram дастури ва Telegram мессенжеридан фойдаланишҳа чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат телевидениеси мазкур қарор Эрон олий хавфсизлик кенгаши томонидан жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганини билдирди.
AP агентлигига кўра, мамлакатдаги тартибсизликлар мессенжердаги хабарлар туфайли оммавий тус олмоқда. Эронда кўпчилик намойишлар ҳақида Telegram орқали хабар топмоқда ва улардан олинган фотолар билан бўлишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 28 декабрида мамлакатдаги иқтисодий вазият ва ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди. Жумладан, улар Теҳрон, Қум, Кирмоншоҳ, Машҳад, Ҳамадон, Раштда қайд этилди.