Ҳиндистоннинг Одиша штатида ёввойи фил унинг фонида селфи олмоқчи бўлган йигитни янчиб ташлади. Бу ҳақда Pragativadi нашри хабар бермоқда.
Нимидибед қишлоғида яшовчи Жаякрушна Наяк ўз галасидан ажралиб қолган ёлғиз фил билан суратга тушмоқчи бўлган. Жонивор одатдагидан кўра секинроқ ҳаракатланган ва хаста бўлиб кўринган, шу туфайли Наяк уни хавфсиз деб ўйлаган. Аммо йигит энди суратга олмоқчи бўлганида, фил унга ташланган.
Жабрланувчини оғир аҳволда касалхонага етказишди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.