Саудия Арабистонида 5 ноябрь куни коррупцияда гумонланиб, 11 нафар шаҳзода, бир қатор олий мансабли шахслар ва нуфузли ишбилармонлар қўлга олингани ҳақида маълум бўлди. Коррупцияда айбланаётганлар мамлакатдаги энг яхши меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилди. Бунинг учун Ritz Carlton меҳмонхонасидан 100 дан ортиқ меҳмон чиқариб юборилган. «Коммерсантъ» машҳур ва нуфузли шахслар жиноят содир этгани учун сақланган жойлар суратлари жамланмасини тақдим этди.
Мавзуга доир: Дунёдаги энг ҳашамдор «қамоқхона». Қўлга олинган саудиялик шаҳзодалар 5 юлдузли меҳмонхонага қамалди (фото+видео)
Бу ерда бетон тўсиқлар йўқ, тиканли симларни эса эвкалипт дарахтлар яшириб туради. Сиёсатчининг келишидан олдин қамоқхона бир миллион доллар сарфлаб, таъмирланган ва мебеллар ўзгартирилган.
2011 йилдан 2016 йилгача худди шу қамоқхонада номусга тегиш жиинояти учун Исроилнинг собиқ президенти Моше Кацав сақланган. У узоқ вақт қамоқхона кийимини кийишдан бош тортган ва яҳудийликнинг асосий байрамини ҳамда ўғлининг никоҳ тўйини оила даврасида нишонлаш учун таътил олган.
Филадельфияда 1929 йилнинг май ойида қўлга олинган гангстер Ал Капоне бир йиллик қамоқ жазосини ўташ учун шаҳар қамоқхонасига жўнатилган.
Машҳур жиноятчининг камераси сақлашнинг қулай шароитларда тақдим этилган «Авеню хиёбони блоки» қанотида жойлашган эди.
Хусусан, мафия бошлиғининг хонаси яхши иситилган, яхши мебел ва гиламлар билан жиҳозланган ва деворларга мой бўёқда чизилган суратлар осилган эди. Бундан ташқари Ал Капоне радиодан мусиқа эшитиши мумкин бўлган. Ҳозирги пайтда хоҳловчилар сайёҳлик гуруҳи таркибида бу хонани бориб кўриши мумкин.
2000 йилнинг 13 июнида «Медиа-Мост» холдинги раҳбари Владимир Гусинский фирибгарликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Медиамагнат Бутирский қамоқхонасида уч кун сақланган. Бу вақт ичида унинг камерасида телевизор, музлатгич ва электр устара пайдо бўлган. Унинг ортида эса сутка давомида офицерлар тинимсиз навбатчиликда турган. Владимир Гусинскийнинг ўзи муассасанинг каттаси этиб тайинланган ва маҳбусларга «Медиа-Мост» журналининг сонларини бепул тарқатишга келишган.
2014 йилнинг май ойида Парагвай суди наркобарон Жарвис Хименес Паваони саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. 2016 йилнинг ёзида унинг «Такумбу» қамоқхонасида сақланиш шароитлари маълум бўлди. Камера учта хонадан иборат бўлиб, катта экранли телевизор билан жиҳозланган. Шунингдек, у ерда ошхона, мажлислар зали, кийим илинадиган жавон, кичик кутубхона ва ҳатто югуриш йўлакчаси ҳам бўлган.
Хонада гитара, фильмлар ва сериаллар дискларининг коллекцияси бўлган. Унинг устунлик тарафи пул ишлаб олишга ҳам имкон берган. Бир марталик беш минг долларлик тўлов ва ойлик 600 доллар ижара ҳақи эвазига Хименес бошқа маҳбусларга хоналардан бирида яшашга рухсат берган.
Чили диктатори Аугусто Пиночетнинг сафдошлари унинг ўлимидан сўнг қотиллик ва ҳарбий жиноятларда айбланиб, қамалган. Маҳбуслар нуфузли «Кордилера» қамоқхонасига жойлаштирилган.
Уларда интернетдан, кабелли телевидениедан ва теннис кортидан фойдаланиш имконияти бўлган. 2013 йилда махфий полициянинг собиқ раҳбари ўз интервьюсида қамоқхонадаги қўриқчилар унинг ҳассасини ушлаб туриш учунгина кераклигини маълум қилган. Маҳбуслар барбеку кечаси уюштирмоқчи бўлгани ва ўз қариндошларини таклиф қилмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар катта норозиликларга сабаб бўлган. Чили раҳбарияти маҳбусларни оддий қамоқхонага ўтказишга қарор қилган. Пиночета разведкасининг собиқ раҳбари Одланьер Мена бу ҳақда хабар топиб, ўзини-ўзи ўлдирган.
Норвегиялик террорчи Андерс Брейник 77 кишининг ўлими учун 2012 йилда 21 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва муддатни чексиз узайтириш имконияти бўлган «Ила» қамоқхонасига жойлаштирилган. Брейникни сақлаш шароитлари бошқаларникига қараганда енгилроқ бўлгани учун у энг максимал жазони олган ва бу Норвегиядаги биринчи ҳолат бўлган.
Брейникнинг бир кишига мўлжалланган камерасида учта хона бор: ётоқхона, кабинет ва тренажор хонаси. У интернетдан, телевизордан ва видеоўйинлардан фойдаланиши мумкин. Бироқ террорчининг ўзи бу шароитлардан бир неча марта шикоят қилган. Брейник совуқ қаҳвадан, ҳаво намлантиргичнинг йўқлигидан ва деразадан кўринадиган манзаранинг хунуклигидан норози бўлган.
Колумбиялик наркобарон Пабло Эскобар 1991 йилда ўзи учун қурдирган »Ла Катедрал» қамоқхонасига қамалган.
Маҳбуснинг сақланиш жойи, дискотека, сузиш ҳавзаси, жакузи, сауна ва футбол майдонидан иборат комплекс бўлган. Эскобар қамоқхонани бемалол тарк этиши ва у ердан ўзининг кокаин бизнесини бошқариши мумкин бўлган. Шериклари 1992 йилда уни ўмариб кетганида, Эскобар уларни мазкур қамоқхонага олиб келган ва уриб ўлдирган. Колумбия ҳукумати Эскобарни оддий қамоқхонага кўчириб ўтказишга қарор қилган, бироқ Эскобар қочиб қолишга улгурган.
2017 йилнинг 5 ноябрида Саудия Арабистонида коррупцияда гумонланиб, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар амалдаги ва 38 нафар собиқ вазир қўлга олинди. Тергов вақтида улар беш юлдузли Ritz Carlton меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Бироқ ҳибсда сақланаётганлар меҳмонхонанинг баъзи хизматларидан фойдалана олмайди: улар тунни фойедаги матраслар устида ўтказди. Ёпинчиқ вазифасини эса гиламлар бажарди. Айни вақтда Ар-Риёддаги Ritz Carlton’да расман 16 ноябргача хона банд қилиб бўлмайди.