Хабар беришларича, ҳукумат таркибидаги Рустам Азимовнинг ўрнини молия вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров эгаллаган.
Рустам Азимов 2000—2002 йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, 2003—2005 йилларда Иқтисодиёт вазирлигига раҳбарлик қилган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг муваққат Президенти этиб тасдиқланганидан сўнг, 2016 йил 13 сентябрида ҳукумат таркибида Рустам Азимов раҳбарлик қилаётган Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплексига таълим ва фан масалалари ҳам қўшиб берилган эди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти ваколатларини бажаришга киришганидан сўнг, 2016 йилнинг 14 декабрь куни ҳукумат таркибида Рустам Азимов раҳбарлик қилаётган комплексда макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестициялар масалалари қолдирилган, шунингдек, Азимов ўзи 2005 йилдан бери бошқариб келаётган Молия вазирлиги раҳбарлигидан озод этилган эди.