Рустам Азимов «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бош директори этиб тайинланган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Маълумот учун, «Ўзбекинвест» компаниясига 2005 йил 28 сентябрдан бери Фахриддин Саидаҳмедов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов «бошқа ишга ўтгани муносабати билан» ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.