9 май куни умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунининг нишонланиши, шунингдек, 1941—1945 йилларда бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уларга 2 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари топширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда пул мукофотларини тантанали равишда топширилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронлари байрам муносабати билан 800 минг сўмдан пул мукофоти олган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!