Хонанда ва актёр Шароф Муқимов ўзининг «Кел-кел» деб номланган қўшиғи клипини ўзбекистонликларга Ҳиндистоннинг «Сенга ошиқман» номли сериалидаги Ишани образ орқали таниш актриса — Радҳика Мадан иштирокида ишламоқчи. Бу ҳақда хонанда Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирган.
Қайд этиш жоиз, «Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилган «Сенга ошиқман» сериали жуда машҳур бўлиб кетган. Хусусан, сериал таъсирида баъзи ота-оналар ўз фарзандига Ишани деб исм қўйгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.
Айни вақтда, Шароф Муқимовнинг клипи ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида, журналист Феруз Муҳаммад хонанда билан боғланди.
— Янги клипингизда ростдан ҳам «Сенга ошиқман» сериалида Ишани ролини ижро этган Радҳика Маданни ўйнатмоқчимисиз?— Ҳа, шуни ният қилганмиз. Клип «Кел-кел» деб номланган қўшиғимизга ишланади. Клип воқеаларининг 50 фоизи Ўзбекистонда, қолган қисми эса Ҳиндистонда суратга олиниши режалаштирилган. Ғоя муаллифи — режиссёр Музаффар Шамс.
— Ҳиндистонлик актриса клипингизда суратга тушишга рози бўлармикин?— Ҳиндистонга беш марта бориб, у ердаги ҳамкорларимиз билан яхши алоқа ўрнатганмиз. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳам 100 фоизлик ваъда берган. Ҳозирда шу масалани ижобий ҳал қилиш устида ишлаяпмиз.
Изоҳ (0)