Qatar Airways «Барселона» клуби ўйинчилари Лионель Месси ва Луис Суарес иштирокидаги реклама ролигини тақдим этди. Авиакомпаниянинг YouTube’даги расмий каналида 20 декабрда жойлаштирган ролик ҳозиргача 500 минг мартадан зиёд кўрилди. Роликда, шунингдек, испан клубининг бошқа футболчилари, жумладан, Неймар, Пике, Ракитич ва Маскерано ҳам қатнашган.
Тўрт дақиқали ролик аввалида стадиондаги шарҳловчилар хонаси намойиш этилади. Хонада ўтирганлар самолётда учиш тартиб-қоидалари ҳақида ҳикоя қилади, бортда чекиш ман этилганини эслатади ва қутқарув нимчасини тўғри кийишни ўргатади. Бу пайтда ўриндиқлардаги мухлислар ва майдондаги футболчилар шарҳловчилар кўрсатмасини бажаради. Масалан, Суарес майдонга қутқарув нимчасида чиқиб келади, Пике эса фавқулодда қўниш чоғида ўзини тутиш қоидаларини намойиш этади.
20 декабрь куни Qatar Airways’нинг «Барселона» футболчилари қатнашган ва самолёт бортидаги Wi-Fi хизмати ҳақида ҳикоя қилинган яна бир ролиги ҳам жойлаштирилганди, бироқ у шу кунгача 6 минг марта кўрилди, холос.
[embed]https://youtu.be/WS2CQQfQzEM[/embed]
Изоҳ (0)