ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2018 йилги Жаҳон чемпионати Россияга ташкилотнинг юқори мансабдор раҳбарлари билан тузилган махфий келишув натижасида берилганлигини ва сайлов натижаларини сохталаштиришни кўзда тутганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Қарор ёзма шаклда эмас, ўзаро келишилган бўлиб, овоз беришда бизнинг икки давлат: Россия ва АҚШ томонидан бўлишимизни кўзда тутган. ФИФА ижроия қўмитаси аъзоларининг барчаси келишув тўғрисида қарор қабул қилганми? Бу жараён махфий тарзда амалга оширилган, ҳеч қанақа йиғилиш ўтказилмаган», — деди Блаттер.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платини ўз лавозимидан уч ойга четлаштирилган эди.